Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
- сабзавотлар — 419,7 минг тонна;
- мева ва резаворлар — 70,2 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар — 25,8 минг тонна;
- майиз — 16,3 минг тонна;
- ерёнғоқ — 9,4 минг тонна;
- қалампир — 6,5 минг тонна;
- тарвуз-қовун — 2,8 минг тонна;
- узум — 2,0 минг тонна.
Ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- Тошкент — 146,0 минг тонна;
- Фарғона — 58,5 минг тонна;
- Самарқанд — 44,1 минг тонна;
- Наманган — 43,8 минг тонна;
- Хоразм — 40,0 минг тонна;
- Сурхондарё — 38,1 минг тонна;
- Қашқадарё — 32,7 минг тонна;
- Андижон — 26,8 минг тонна;
- Сирдарё — 25,3 минг тонна;
- Бухоро — 19,6 минг тонна;
- Тошкент ш. — 16,7 минг тонна;
- Жиззах — 16,4 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. — 13,0 минг тонна;
- Навоий — 5,9 минг тонна.
Аввалроқ, январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилингани ҳақида хабар берилган эди.