Гулнора Хашимовна Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

У тайинлангунга қадар, 2020 йил 2 октябрдан бошлаб Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори лавозимида ишлаган.

Гулнора Раҳимова 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган (1996). Меҳнат фаолиятини Миллий университет ўқув бўлими мутахассиси, Иқтисодиёт факультети менежмент кафедраси катта ўқитувчиси сифатида бошлаган (1995−2002). Миллий университетда катта илмий ходим (2011−2014), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджет ташкилотлари ва молия органлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказининг Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган (2014−2017). Кейинроқ ушбу бўлим бошлиғи сифатида фаолият олиб борган (2017−2019).

Шунингдек, у Молия вазирлиги Ғазначилигининг давлат харидлари ва мониторинги дирекциясининг раҳбари (2019), сўнгра Молия вазирлиги Ғазначилигининг давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган (2019−2020).

Молия вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Гулнора Раҳимова 2021 йилнинг март ойида Сенат томонидан тасдиқланган «Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг муаллифи ҳисобланади.