Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида Олимпиада рекордини ўрнатиб, ушбу машқни биринчи ўринда якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
У биринчи машқдан сўнг 98 кг натижа билан якка пешқадам бўлиб турган эди. Муаттар Набиева икки машқ натижасига кўра 212 кг билан (98, 114) 4-ўринни эгаллади
Маълумот учун, даст кўтаришдаги аввалги олимпиада рекорд 97 кг эди.