Миллий олимпия қўмитаси 27 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди(Тошкент вақти кўрсатилган).
Тўртинчи куни мусобақаларда 22 та медаллар жамланмаси ўйналади. Баҳсларда Ўзбекистон номидан 5 нафар спортчи иштирок этади.
Жадвал. 4-кун
Спорт тури | Йўналиш | Исм-шарифи | Ўтказиш вақти |
Таэквондо | +67 кг, 1/8 финал | Светлана Осипова — Жансель Дениз (Қозоғистон) | 07:00 |
Дзюдо | -63 кг, 1/16 финал | Фарангиз Хожиева — Сандрин Билье (Кабо-Верде) | 07:00 |
-81 кг, 1/16 финал | Шарофиддин Болтабоев — Хьюго Камбо (Вануату) | 08:24 | |
Бокс | -81 кг, 1/8 финал | Бобоусмон Батуров — Роган Поланко Доминикан Республикаси | 07:15 |
Сузиш | 100 м эркин усул, саралаш | Хуршиджон Турсунов | 15:09 |
МОҚ эшкакчилар Шаҳбоз Холмирзаев ва Содир Сафаралиевнинг 05:00 да иштирок этиши ҳақида хабар берди, бироқ ХОҚ жадвалида мазкур спорт тури бўйича мусобақа режалаштирилмаган.