Миллий олимпия қўмитаси 28 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти кўрсатилган).
Тўртинчи куни мусобақаларда 11 та спорт туридан 23 та медаллар жамланмаси ўйналади. Баҳсларда Ўзбекистон номидан 4 нафар спортчи иштирок этади.
Жадвал. 5-кун
Спорт тури | Йўналиш | Исм-шарифи | Ўтказиш вақти |
Дзюдо | -70 кг, 1/16 финал | Гулноза Матниязова — Демос Мемнелум (Чад) | 07:00 |
-90 кг, 1/16 финал | Давлат Бобонов — Николас Мунгай (Италия) | 07:45 | |
Бокс | -57 кг, 1/8 финал | Миразизбек Мирзахалилов — Курт Уокер (Ирландия) | 08:36 |
-81 кг, 1/8 финал | Дилшод Рўзметов — Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) | 16:27 |
Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон битта олтин медал билан турнир жадвалида 23-ўринда эди.