Миллий олимпия қўмитаси 4 август куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти кўрсатилган).
12-куни 17 та медаллар жамланмаси ўйналади. Ўзбекистон номидан 6 нафар спортчи мусобақаларда иштирок этади.
Жадвал. 12-куни
Спорт тури | Мусобақа | Исм-шарифи | Ўтказиш вақти |
Енгил атлетика | еттикураш, 100 м га тўсиқлар | Екатерина Воронина | 05:35 |
еттикураш, баландликка сакраш | 06:35 | ||
еттикураш, ядро улоқтириш | 15:05 | ||
еттикураш, 200 м | 16:30 | ||
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш | каноэ-яккалик, 200 м, саралаш, 1-давра | Нилуфар Зокирова | 06:05 |
каноэ-яккалик, 200 м, саралаш, 4-давра | Дилноза Раҳматова | 06:26 | |
Эркин кураш | -86 кг, 1/8 финал | Жавраил Шапиев — Хасан Яздани (Эрон) | 07:50 |
-57 кг, 1/8 финал | Ғуломжон Абдуллаев — Лю Минху (Хитой) | 08:20 | |
Бокс | +91 кг, полуфинал | Баҳодир Жалолов — Фрейзер Кларк (Буюк Британия) | 11:03 |
Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон иккита олтин ва битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 28-ўринда бораётган эди.