5 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё мамлакатлари президентлари — Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳаммедов, Қасим Жомарт-Тоқаев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмонларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Фото: AkordaPress
Фото: президент матбуот котиби Шерзод Асадов
Эътиборли томони, Қасим Жомарт-Тоқаев учрашувга Қозоғистон Олимпия терма жамоасининг расмий либосида ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 6 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.