Айни вақтда президент ва Олимпиада ўйинлари иштирокчилари учрашуви бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Унда Шавкат Мирзиёев Олимпия терма жамоа аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида ҳам айтиб ўтди.

Таъкидланишича, Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади.

Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Аввалроқ, Олимпия ўйинларида олтин медал олган спортчилар — Баҳодир Жалолов (бокс), Улуғбек Рашитов (таэквондо) ва Акбар Жўраев (оғир атлетика)га 4 сотихли 3 хонали коттедж ва Tahoe машинаси топширилган эди. Шунингдек, президент фармони билан уларнинг ҳар бирига 200 минг АҚШ доллари мукофот пули берилган.

Шунингдек, бронза медали соҳиблари — Давлат Бобонов (дзюдо) ва Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)га 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари берилган. Ушбу спортчиларга президент фармони билан 50 минг АҚШ долларидан пул мукофоти топширилган.