Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу учрашув Стокголмдаги «Friends» стадионида ўтказилади.
ОФК календарига мувофиқ, 30 августдан 7 сентябрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу муддат мобайнида Тошкент ва Стокголм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига словениялик мутахассис Сречко Катанец тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.