Расул Кушербаев аэропортда расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди

Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб самолётларда суратга олиш тақиқланган. Шунингдек, йўловчиларга орқа фонда самолёт билан суратга тушишга ҳам тақиқ мавжуд. 2018 йилдан бошлаб мамлакатда жамоат жойларида, жумладан, Тошкент телеминорасида ва метрода эркин суратга олишга рухсат берилган. Депутат Расул Кушербаев самолёт фонида расмга тушиш мумкин эмаслигини танқид қилди.

Паралимпиада-2020. Ўзбекистонлик спортчилар битта олтин ва иккита бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Бобуржон Омонов Паралимпия ўйинларида олтин медални, яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, ўзбекистонлик пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медалини қўлга киритди.

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.

Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқда STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳомийлигида Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида STEM фанларига ихтисослашган таълим маскани бунёд этилди. 600 ўринга мўлжалланган мактаб замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Ўзбекистон ва Германия Афғонистондан эвакуация қилиш йўлларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари «Афғонистон ҳамда фавқулодда ҳолатда халқаро ҳамкорлик масалалари» ни муҳокама қилишди. Хусусан, Германия фуқаролари ва афғон ходимларини ҳаво ва қуруқлик орқали эвакуация қилиш тафсилотлари келишилмоқда.

Фото: Uzbekistan Airways Express`нинг биринчи рейси

Uzbekistan Airways Москвага биринчи гибрид авиаташувини амалга оширди ва Uzbekistan Express`да чипталар нархларини эълон қилди. «Газета.uz» мухбири «тўлиқ эконом» шароитида бўлган Airbus A320 самолёти билан танишди ва асосий ҳамда гибрид моделларнинг парвозлари ўртасида қандай фарқ борлигини ўрганди.

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда

Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.

«Техник хатолик». Mahalla телеканали — Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати ҳақида

Биринчи президент Ислом Каримовнинг хиралаштирилган сурати Mahalla телеканалида эфирга узатилаётган сериалда намойиш этилди. Канал раҳбарияти видеомонтаж вақтида портретга хира тортилганини «техник хатолик» деб атади.

Foreign Languages телеканали ташкил этилмоқда

Oilaviy телеканали негизида Foreign Languages хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилмоқда. Телеканал дастурларни бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади.

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди

Президент қарори билан Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди. ОТМда таълим фаолияти 2021−2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

ТИВ Ўзбекистон афғон қочқинлари учун ўз чегараларини очишини рад этди

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги толиблар режимидан қочаётган одамлар учун ўз чегараларини очишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда ўзбек-афғон чегараси тўлиқ ёпилган ва «Термиз» чегара постини очиш ҳозирча режалаштирилаётгани йўқ.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Сиз менинг Навоийдаги вакилим бўласиз — президент тадбиркор қизга автомобиль совға қилди

Шавкат Мирзиёев Навоийга ташрифи давомида вилоят ёшлари билан суҳбатда бўлди. Президент ёш тадбиркор Мирей Аманбаевага автомобиль совға қилиб, унга ёшларни жўшқинлантиришини, давлат раҳбарининг Навоийдаги вакили бўлишини айтди.