Январь — июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,1%га ошган.
Республика бўйича тайёрланган пилла хом-ашёсининг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
юқори улушга эга:
- Самарқанд вилояти — 13,0%;
- Андижон вилояти — 12,8%;
- Бухоро вилояти — 10,5%;
- Қашқадарё вилояти — 9,4%;
- Фарғона вилояти — 9,3%.
кам улушга эга:
- Қорақалпоғистон Р. — 3,3%;
- Сирдарё вилояти -2,7%.