Давлат статистика қўмитасининг хабар қилишича, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27 миллиондан ошди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, 1 июль ҳолатига республикада мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 млн тани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3% га ошган.
24 млн 868,1 минг та абонент жисмоний шахслар ҳисобига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8% га ошган.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 79 бирликни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, 1 апрель ҳолатига республикада мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн 953,5 мингтани, аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этган эди.