«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилди, дея хабар қилди РИА Новости.
Қуйидагилар асосий вазифаларга «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси билан тайинланди:
- бош вазир в. б. — Ҳасан Охунд («Толибон раҳбарияти кенгаши раҳбари, 1996−2001 йилларда ТИВ раҳбари);
- бош вазир ўринбосари в. б. — Абдул Ғани Барадар (ҳаракат сиёсий идораси раҳбари);
- бош вазирнинг иккинчи ўринбосари в. б. — Абдул Салам Ханафий (сиёсий идора раҳбари ўринбосари);
- мудофаа вазири в. б. — Муҳаммад Якуб (толиблар етакчиси ўринбосари);
- ички ишлар вазири в. б. — Сараджуддин Ҳаққоний («Ҳаққоний тармоғи» раҳбари);
- разведка раҳбари в. б. — Абдул Ҳақ Васиқ;
- ташқи ишлар вазири в. б. — Амир Хан Мутакий (ҳаракат раҳбариятининг собиқ раиси);
- иқтисодиёт вазири в. б. — Муҳаммад Ханиф;
- молия вазири в. б. — Хедаятулла Бадрий;
- Афғонистон Марказий банки раҳбари в. б. — Муҳаммад Идрис.
Хабарда ҳукуматнинг янгиланган таркиби вақтинчалик эканига урғу берилган.
Эслатиб ўтамиз, қатор давлатлар ва БМТ толиблар томонидан шакллантирилган ҳукуматни тан олишнинг асосий шарти — унинг инклюзивлиги бўлиб, таркибида мамлакатдаги турли хил этник гуруҳлар вакиллари киритилиши лозим.
«Умуман олганда, халқаро ҳамжамият бирлашиши ҳамда ягона ричаг — «Толибон»нинг қонунийликка эришиш ва тан олинишга бўлган манфаатидан фойдаланиши керак», — деган эди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.