Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ҳолат 13 сентябрь куни соат 18:40 ларда Наманган шаҳар Келажак тонги маҳалласидаги Чортоқ кўчасида содир бўлган. «ВАЗ-21011» ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 63-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган.
Оқибатда пиёда бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягининг синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.