Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 25 млрд АҚШ долларини ташкил этганлигини маълум қилди. Август ойининг ўзида ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,4 млрд долларга ёки 15,7% га ўсган.
Январь-август ҳолатига кўра, ташқи савдо асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
- Экспорт — 9,3 млрд, шу жумладан:
- маҳсулотлар — 7,7 млрд
- хизматлар — 1,6 млрд
- Импорт — 15,7 млрд, шу жумладан:
- маҳсулотлар — 14,7 млрд
- хизматлар — 1,0 млрд
Умумий сальдо — 6,4 млрдга тенг.
Январь-август ойларида импорт ҳажми экспорт ҳажмига қараганда тезроқ ўсаётганлиги кузатилмоқда. Хусусан, август ойининг ўзида экспорт ҳажми 14,8% га, импорт ҳажми эса 17,2% га ўсган. Ташқи савдо сальдосига оид пассив баланс 1,1 млрд долларга (20,8%) кўпайган.
Маълумот учун, январь-июль ҳолатига республиканинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 2 млрд долларга ёки 10,1% га кўпайиб, қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этган эди.