5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар йўлга қўйилади:
- Москва — Тошкент (ҳафтасига 4 тагача рейс);
- Москва — Бухоро (ҳафтасига 2 та рейс);
- Москва — Самарқанд (ҳафтасига 2 та рейс);
- Москва — Урганч (ҳафтасига 1 та рейс);
- Москва — Наманган (ҳафтасига 1 та рейс);
- Москва — Фарғона (ҳафтасига 1 та рейс);
- Москва — Андижон (ҳафтасига 1 та рейс);
- Москва — Термиз (ҳафтасига 1 та рейс).
Ушбу йўналишлар бўйича парвозлардан олдин чет давлатлар фуқаролари бўлган йўловчиларга коронавирусдан ҳимояланиш учун эмланиш тавсия қилинган.
Шунингдек, яқинда меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистондан Россияга поездлар ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.