29 сентябрь куни «USM Telecom» («ЮэСэМ Телеком») ва МегаФон ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда Digital Holding қўшма корхонасинининг тузиш босқичини якунлашди. Бугун Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлигида қўшма корхона тузиш бўйича якуний ҳужжатлар тўплами имзоланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ucell мобил оператори хабар берди.

30 cентябрь куни Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлигида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги якуний ҳужжатлар тўплами имзоланди. Digital Holding компаниясига илгари Ucell бош директори лавозимини эгаллаган Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.

Digital Holding фаолияти Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга, хусусан халқаро стандартларга мос рақамли инфратузилмани шакллантиришга йўналтирилади.

Шунингдек компания маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида турдаги товарлар ҳаракатини назорат қилишда илғор технологиялар ва тизимларини жорий этишни мақсад қилган.

Қўшма корхона таркиби Ucell алоқа операторининг 100% устав капитали, USM шўъба корхоналари -CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan`ни ўз ичига олади. Шунингдек, Россия томони Digital Holding компаниясини ривожлантириш учун 100 миллион доллар сармоя киритади. Қўшма корхонанинг 51% улуши МегаФон ва USM Telecom қўшма корхонаси «Диджитал Инвест»га, 49% эса Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлади.

Ucell («COSCOM» МЧЖ)нинг янги бош директори лавозимига илгари Россияда МегаФоннинг минтақавий ривожланиш бўйича директори лавозимида ишлаган Андрей Шишковский тайинланди. ICS Holding Uzbekistan компаниясини Андрей Майгур бошқаради. Анатолий Бачикалов CRPT Turon бош директори лавозимини сақлаб қолади.

«Digital Holding» қўшма корхонасининг яратилиши «МегаФон» ОАЖ сингари кучли ўйинчининг бозорга келиши илғор технологик ечимлар жорий этилишига хизмат қилади. Мамлакат раҳбарияти томонидан соҳа олдига иқтисодиёт тармоқлари рақамли трансформацияси, хусусан мобил алоқани келгусида ривожлантириш бўйича катта вазифалар қўйилган. Рақамли иқтисодиёт иқтисодий ўсишнинг асосий бошқарувчи кучи сифатида белгиланган. Шунинг учун мобил алоқа ва интернет хизматлари сифатини ошириш, электрон тижорат тизимлари, рақамли хизматлар ва дастурий маҳсулотларни ривожлантиришни жадаллаштириш кўзда тутилмоқда", — дейди Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси Олимжон Умаров.

«Ишончим комилки, МегаФон ва шерикларимиз „ИКС Холдинг“ ва ИТРМ экспертизаси, шунингдек қўшма корхона ташкил этиш босқичида шаклланган профессионал гуруҳ холдингга мамлакатда етакчи ўринларни эгаллашга ва ҳам абонентларга, ҳам ишбилармонларга энг илғор технологияларни таклиф қилиш имконини беради. МегаФондан биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ўз тажрибамиз, технологияларимиз ва муваффақиятли кейсимизга тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этамиз», — деди МегаФон бош директори Хачатур Помбухчан.

Ucell — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларидаги уяли алоқа оператори бўлиб, Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчи саналади. Компаниянинг хизматларидан 8 миллион абонент фойдаланади. 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, аҳоли пунктларида қамров 97,8% (GSM); 73,2% (UMTS); 73,4% (LTE). Ucell — 5G стандартини Ўзбекистонда илк бор синаб кўрган компания.

USM Telecom ва МегаФон шу йилнинг февраль ойида бозорга кириши ҳақида эълон қилган. Қўшма корхонага кириш учун компаниялар «Диджитал инвест» компаниясини туздилар, унинг акциялари ҳар икки томондан 50% га тақсимланди.

USM Telecom  — USM холдинг компаниясининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телекоммуникация оператори ва «ИКС Холдинг» ИТ гуруҳини 100% назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий эгалари USM (акцияларнинг 80%), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

МегаФон — бутун Россия рақамли имкониятлар оператори ва Ookla халқаро компаниясининг Россиядаги мобил Интернетнинг энг юқори тезлиги учун бериладиган мукофоти беш карра соҳиби. Компания IT ва телекоммуникация соҳаларини бирлаштиради, мобил ва стационар алоқа, Интернетга мобил ва кенг полосали уланиш, рақамли телевидение ва ОТТ видео контенти, инновацион рақамли маҳсулотлар ва хизматлар учун хизматлар кўрсатади. Компаниянинг Россиядаги хизматларидан 72 миллион мижоз фойдаланади.

Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (ИТРМ) рақамли иқтисодиётда кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган. ИТРМ USM (50%), Ростех (25%) ва «Элвис-Плюс Груп» (25%) қўшма лойиҳаси саналади. ИТРМ Россияда товарларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш учун давлат ахборот тизимини яратади. Давлат-хусусий шериклик форматида яратилган CRPT Turon тажрибалар натижасига кўра, Ўзбекистон Республикасида маркировка тизимининг оператори сифатида белгиланган.