4 октябрь куни Ўзбекистонда 304 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 176 019 нафарга етди.

Бу 14 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб (14 июнь куни 300 кишида коронавирус аниқланган), бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 198 тага кам.

Касалликдан соғайганлар жами 171 162 (+209) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 12 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 27 349 нафарга етди.

Ушбу кўрсаткич ССВ пневмония ҳолатлари бўйича маълумот беришни бошлаган 5 июлдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Кеча пневмонияга чалинганларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25 688 нафарни ташкил қилмоқда.