4 октябрь куни соат 18:30 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7 км да, Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат вақтида Учқўрғон туманида яшовчи, 3-синфда ўқийдиган қиз йўлга чиқиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро (1966 й.т.) бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, икка автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 4 октябрь куни ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.