Мансурбек Бахтиярович Киличев Ўзбекистоннинг Мисрдаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати 8 октябрда бу ҳақдаги қарорни қабул қилди.
Мансурбек Қиличев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.
2012−2013 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси биринчи котиби, 2013−2019 йилларда Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги (БАА) бош консули бўлган.
2019−2020 Ўзбекистон Халқаро муносабатлар бўйича ахборот таҳлилий маркази директори ўринбосари — йиғма таҳлилий бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
2020 йилдан элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги аввалги элчиси Ойбек Усмонов (2013 йилдан бери) эди.