ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтди.
Ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга 17 ва 29-дақиқаларда Достонбек Ҳамдамов, 33-дақиқада Ҳусайн Норчаев, 45-дақиқада Бадрол Бахтиар, 67-дақиқада Иброҳимҳалил Йўлдошев ва 87-дақиқада Азизбек Амановлар муаллифлик қилишди.
Фото: ЎФА матбуот хизмати
12 октябрь куни бўлиб ўтган Иордания — Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга 29-дақиқада Сеиф Баҳа 29, 56-дақиқада Насиб Абдуллаҳ ҳамда 83-дақиқада Ҳамза Алдарадреҳлар муаллифлик қилишди.
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.