Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлиб қолмоқда, дея хабар бермоқда UzAuto Motors Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига (АКАБ) таяниб.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатда сотилган 79 444 автомобилдан 22 383 донаси ёки 28,17% ушбу иккита модель ҳисобига тўғри келади.
Ушбу давр мобайнида қозоғистонликлар 10 769 та Cobalt ва 9 112 та Nexia автомобилларини харид қилишган. Учинчи ўринда 7 502 та сотилган Hyundai Accent машиналари.
Ўтган йилга нисбатан UzAuto Motors компаниясининг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви 5 баробарга ошган. Компаниянинг таъкидлашича, қўшни мамлакатда ушбу моделлар Ўзбекистон бозридаги нархлардан кўра 1000 доллар қимматроқ.
UzAuto Motors январь-май ойларида Қозоғистонда 11,7 минг дона автомобиль сотиб, савдо ҳажми бўйича Lada`ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга кўтарилган эди. Cobalt март ойидан бошлаб Қозоғистон энг кўп сотилган автомобиль мақомини ушлаб турибди.
2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида UzAuto Motors компанияси экспортининг 94% Қозоғистонга тўғри келган эди.
Spot нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда янги автомобиль учун навбат бир неча бароварга ошган. Нашрнинг Uzautosanoat ботига таяниб маълум қилишича, сентябрь ойи бошида Cobalt хариди учун навбат 11,6 мингдан ортиқ бўлган бўлса, ҳозирда 9 311 тани ташкил қилади.
Олдинроқ нашр етказиб беришдаги чўзилишлар ва талабнинг кучайганлиги сабабли Қозоғистонда янги автомобиллар учун навбат пайдо бўлганлиги ҳақида ёзган эди.