Ўзбекистон президенти сайловларида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 64,2 фоизи овоз берди.
15:00 ҳолатига кўра, 12 млн 748 минг 549 киши сайловда иштирок этди, деб хабар берди МСК. Энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида (71,9%), энг паст Тошкент вилоятида (53,7%).
Сайлов участкалари очилганидан буён етти соат ичида рўйхатга олинган 19 млн 859 минг 127 нафар сайловчидан 12 млн 748 минг 549 нафари овоз берди.
Овоз бериш жараёнлари 20:00 гача давом этади.