Президент сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Шавкат Мирзиёевнинг 9 нафар оила аъзоси ҳам сайлов участкасида бўлди, сайлов ҳуқуқи эгалар овоз беришди, деб ёзади журналист Азиза Қурбонова.
Фото: Президент матбуот хизмати.