17 октябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Ёртепа қишлоғи худудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1223-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 1977 й.т. О.Э. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи, 1980 й.т. Ш. Т. бошқарувида бўлган Damas русумли автомобили билан тўқнашган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ва Damas русумли автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.