Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади. Бу ҳақда 27 октябрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорида айтилмоқда, деб хабар берди Norma.
Ҳужжатга асосан, махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига:
- ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади;
- овқатланиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи | Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент |
1 йилдан 3 йилгача | 0,3 |
3 йилдан 5 йилгача | 0,6 |
5 йилдан 10 йилгача | 0,8 |
10 йил ва ундан кўп | 1,0 |
Шунингдек, қарор билан шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва ҳ.к.да ташкил этилади.