Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 5 ноябрдан кучга киради.
- 1 АҚШ доллари 14,66 сўмга пасайди ва 10 680,40 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 59,71 сўмга пасайди ва 12 339,07 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 0,17 сўмга кўтарилди ва 149,08 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,94 сўмга пасайиб, 10 695,06 сўмни ташкил қилганди.