Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри буюм бозорида шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Фаёз Сирочев дейилаётган шахснинг аёл кишига қўл кўтаргани ҳақида хабарлар тарқалди (видео).

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади.

Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.