17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Энергетика вазирлиги магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишларнинг олдини олиш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида кечки ва тунгги вақтлари оралиғида чекловлар жорий қилинишини айтиб ўтган.
«Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати «Газета.uz»га шохобчаларнинг ҳудудлар кесимидаги иш жадвалини тақдим этди:
Андижон вилоятида | 16:00дан 05:00га қадар |
Жиззах вилоятида | 17:00дан 23:00га қадар |
Навоий вилоятида | 19:00дан 06:00га қадар |
Наманган вилоятида | 18:00дан 06:00га қадар |
Самарқанд вилоятида | 15:00дан 23:00га қадар |
Сирдарё вилоятида | 17:00дан 23:00га қадар |
Сурхондарё вилоятида | 17:00дан 23:00га қадар |
Тошкент вилоятида | 16:00дан 22:00га қадар |
Фарғона вилоятида | 20:00дан 23:00га қадар |