Ҳар йили ноябрь ойининг учинчи якшанбасида йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирасини ёдга олиш халқаро куни нишонланади. Жума куни Тошкентда ушбу санага ва ҳаракат хавфсизлиги муаммоларини бартараф этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир жараёнида Ўзбекистонда илк маротаба ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди, дея ёзмоқда «Газета.uz» мухбири.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ташаббуси «Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби» автомобиль спорти жамоат ташкилоти (NACU) томонидан Хавфсиз ва барқарор транспорт шарқий алянси (EASST) ва «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамкорлигида илгари сурилди.
2021 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонда 1964 киши автоҳалокатлар қурбони бўлди, 6800 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Дунё миқёсида ҳар йили 1,3 миллион киши йўлларда ҳалок бўлади ва 50 миллионга яқин киши жароҳат олади.
«Биз нафақат ўз ҳаётимиз, балки ҳалок бўлганлар учун ҳам жавобгармиз», деди NACU матбуот котиби Анвар Маткаримов.
Йўл ҳаракатининг энг заиф фойдаланувчилари — болалар, велосипедчилар ва мотоциклчилардир, деди EASST дастурлари ва барқарорлик бўйича директор ёрдамчиси Эмили Карр. Унинг таъкидлашича, альянс томонидан 14 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича таълимий пакет ишлаб чиқилган бўлиб, уни миллий мактаб ўқув дастурига киритиш тавсия этилади.
«Биз ўқитувчилар болаларга ёшлигиданоқ ЙҲҚ ва йўлларда ўзини тутишни ўргатишдан жуда манфаатдор эканлигини аниқладик», — деди Эмили Карр. — Материаллар орасида ота-оналар учун мактублар, ўқитувчилар учун ўқув қўлланмалар, тўпламлардан тўғри фойдаланиш бўйича онлайн қўлланма ва уларнинг хоҳишига кўра болалар учун интерактив дастур мавжуд.
Таълимий тўплам ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган. Уни EASST сайтидан бепул юклаб олиш мумкин (ҳавола).
ЎзМАК аъзоси Марат Ҳайдаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги бир қанча мактабларда болалар учун машғулотлар аллақачон велоспортни тарғиб қилишга қаратилган ҳолда ўтказилмоқда. Дастур ЙҲҚни велосипедга асосий урғу қаратган ҳолда ўрганиш ва ушбу транспортни йўл ҳаракати қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўрин олган. Бундан ташқари, болалар велосипед конструкциясини ўрганишмоқда.
«Агар биз болаларни [шундай йўл билан] ўргатсак, улар бизнинг мураккаб шароитимизда йўлларда мустақил ҳаракатлана олади», — деди Марат Ҳайдаров.
Тадбир давомида кўплаб ер усти пиёдалар ўтиш жойлари стандартларга жавоб бермаслиги ҳам таъкидланди. Қишлоқ жойларда кенглиги стандарт бўйича 4 м бўлган бироқ ажратиб турувчи девордаги тор ўтиш жойига бориб тақаладиган «зебралар» тез-тез учрайди.
Бу бўғзи тор шиша эффектини юзага келтиради: агар 10 нафар бола йўлни кесиб ўтаётган бўлса, улардан фақат иккитаси бу ўтиш жойидан ўта олади, 8 нафари эса йўлнинг ўтиш қисмида туриб қолишади.
ИИВ ЙҲХББ ташкилий бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг таъкидлашича, январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда велосипедчилар иштирокида 867та ЙТҲ қайд этилган (жами қайд этилган ЙТҲларнинг 10 фоиздан ортиғи), уларнинг аксарияти ҳудудларда содир бўлди. У бу кўрсаткични «кечирилмас» деб атади ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғи билан ҳудудларда велоспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўлларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилганини маълум қилди.
«Ўзбекистон веложамияти» вакили Бобур Сирожев Тошкентда велоинфратузилма бошданоқ хавфли муҳит асосида нотўғри яратилаётганини таъкидлади. Ҳар куни қарийб 3000 киши велосипедда хизмат сафарларига чиқадиган Навоийда ҳам у тўғри ташкил этилмаган.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида велосипед йўлакларининг ҳар бир километрида катта йўлдан Тошкент шаҳрининг мавзеларга ўртача 5−7 та кириш йўлаги бор, бу жойларда автомобиллар пиёдалар йўлагини кесиб ўтишига қарамасдан, пиёдалардан устуворлик олиб қўйилмоқда.
«Бу худди автомобиллар йўлида ҳар 30 сонияда сунъий нотекисликлар („ётиқ полициячи“) дуч келишига ўхшайди. Бу — автомобилчилар учун қулайлик яратишга диққат қаратишдир», — деди Бобур Сирожев.
У Ўзбекистонда автомобиль йўллари ва велойўлакларни қуриш бўйича аниқ стандартлар йўқлигини қўшиб ўтди ҳамда йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини жалб этган ҳолда меъёрларни ишлаб чиқишга чақирди.
Стандартлар йўқлиги билан бир қаторда, Бобур Сирожев Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари қаторида қурилиш меъёрларига амал қилиниши устидан назоратнинг мавжуд эмаслиги ва лойиҳалаштирувчилар учун метолик қўлланмаларнинг йўқлиги, булар натижасида лойиҳалаштирувчилар ўз истакларига кўра мавжуд нормативларга риоя этишмоқда.
«Стандартлаштириш жуда муҳим, чунки шаҳар муҳити инсонларнинг йўллардаги хатти-ҳаракатларини шакллантиради. Биз таълим ва маданиятга қанча куч сарфламайлик, агарда инфратузилмаларни ўзгартирмасак, бу саъй-ҳаракатлар самара бермайди, оламлар муҳитга қараб мослашади», — деди Бобур Сирожев.
Турин политехника университети лицейи директори Жамшид Содиқовнинг қўшимча қилишича, барча ЙТҲларнинг 57 фоизини ҳайдовчилар айби, умумий 27 фоизи эса йўл шароитлари ва ҳайдовчилар айби билан содир бўлган деб ҳисобланмоқда. Бироқ Ўзбекистон йўлларининг режалаштирилишига асос бўлаётган норматив ҳужжатлар эса 100 км/с техлик учун мўлжалланган бўлиб, буни шаҳарлар учун қабул қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, меъёрий ҳужжатлар базасида артериал ва, масалан, пиёдалар ўтиш жойи бўлган йўлларга бўлинган шаҳар кўчаларининг таснифи мавжуд эмас. Жамшид Содиқов Тошкент давлат транспорт университетида ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилди. Шу муносабат билан у ҳайдовчилардан аноним сўровнома ўтказишни сўради.
Веложамият вакили Сабина Бакаеванинг таъкидлашича, бугун йўллар ҳамма учун: ҳам пиёдалар, ҳам велосипедчилар, ҳам жамоат транспорти ҳамда тирбандликда турган шахсий транспорт воситалари учун ноқулай.
«Биз велоспорт инфратузилмасини яратиш учун эмас, балки тўгъри йўналишда ривожланадиган, баъзи йўл ҳаракати қатнашчилари бошқаларни камситмайдиган жамият яратиш учун кўп меҳнат қилишимиз керак, — дейди велоспорт жамияти асосчиси Искандар Аҳмедов.
Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасида шаҳар кўчаларини артерил, масалан, пиёдалар ўтиш жойлари бўлган йўлларга ажратилган тоифалари йўқ. Жамшид Содиқов Тошкент давлат транспорт университети ҳайдовчилар хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш мақсадида тадқиқот иши ўтказаётганини қўшимча қилди. Шу муносабат билан у ҳайдовчиларни ушбу аноним сўровномада иштирок этишга чақирди.
«Биз нафақат велоинфратузилмаларни яратиш, балки тўғри оқимда ривожланадиган, йўл ҳаракати иштирокчилари бошқаларни оёқости қилмайдиган жамиятни барпо этиш устида ҳам ишлашимиз керак», — деди веложамият асосчиси Искандар Аҳмедов.