7 декабрь куни эрта тонгда Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуасида портлаш юзага келгани ҳақида (видео) ёзган эдик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилганда, иккинчи ҳалок бўлган фуқаро топилди.

Аввалроқ, чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушгани ҳақида хабар бергандик. Бунинг оқибатида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олгани, бир кишининг вафот этгани маълум қилинган эди.

Эсталиб ўтамиз, ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси етиб борган ва ўрганиш ишларини олиб бормоқда.