Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди

Бош прокуратура матбуот котиби Деновдаги портлаш бўйича теракт версиясини рад этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга тахминан бино ичида бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишига ишонтирмоқда.

Шавкат Мирзиёев декабрь ўртасида Жанубий Кореяга боради

17 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда саммит ўтказади. Улар давлатлар ўртасида «келажакка қаратилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Деновдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Деновдаги савдо марказидаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, моддаларнинг айнан қайси бандлари билан иш очилгани маълум қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди

2017 йилдан бери адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди. У Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятига кўчирилади

«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ номига «Янги Қўйлиқ деҳқон бозори» сўзларига қўшилди.

Хоразмда аёл кишини йўловчи поезди уриб кетди

Хоразмда 43 ёшли аёл «Истиқлол-Урганч» йўналишида кетаётган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.

Янги ҳафта бошидан совуқ тушади

Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда −12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани айтилди

Қорақалпоғистонда X асрга мансуб Миздакхон мақбараси деворининг шундоқ тагидан ерларни майит кўмиш учун сотиш бошлангани хабар қилинди. Уч йил муқаддам ушбу ҳудуддаги Шамун Наби мақбараси бузиб ташланган, ўрнига янги бино барпо этилган эди.

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди — рейтинг

Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.

Тошкентда COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади

COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига Ғалаба боғида хиёбон ташкил этилади. Биринчи босқичда жами 61 та чинор, қайрағоч ва акация дарахтлари экилади.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Орзудаги Конституция

Ўзбекистон Конституцияси куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида фикр юритди.

Автомобиль дурдоналари — Дамир Бакиров объективида

Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон"ларини қандай танлашини билиб олди.

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинганди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.