Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олганликда гумон қилинмоқда

Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғининг ўринбосари фуқаронинг жиноий ишини тугатиб беришни ваъда қилиб, ундан 3 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Унга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бундан аввал ҳам бошқа бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олгани айтилганди.

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан очилади

Самарқанд аэропорти 10 декабрдан яна минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аэропорт мажмуаси қурилиши эса ҳануз давом этмоқда.

Энди Тошкентдан Андижонга пайшанба кунлари ҳам поезд қатнайди

«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳар пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан амалга оширилади.

To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга оширмоқда

Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.

Қонунчилик палатаси мажлисининг жонли эфири 50 дақиқадан камроқ давом этди

Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади. Президент фармонига асосан 1 декабрдан қуйи палата мажлислари МТРК телеканаллари ва интернет орқали жонли эфирга узатилиши керак.

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш ва улар учун қулай муҳитни яратиш мақсадида 100 млн доллар кредит ажратади. Бунда кредит ОТБ махсус дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади ва 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ сўмда тақдим этилади.

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади

Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин

Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Петербургда полициячиларни уриб, бўлимдан қочиб кетган ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида QR-кодлар ва миграция ҳужжатлари савдоси билан шуғулланганликда гумонланаётган ўзбекистонлик ММА жангчиси полициячини уриб, қочиб кетган. Спортчи қидирилмоқда.

Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)

Дубайда ўзбекистонлик ошпаз Баҳриддин Чустий 1000 килограммлик мега-палов тайёрлади. Ош «ЭКСПО-2020» Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида тайёрланди. Уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгарди?

30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.