Аввалроқ, «Газета.uz» ўз манбасига таяниб, Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига ўтиши муносабати билан адлия вазири ўринбосарлигидан озод этилгани ҳақида ёзганди.
Адлия вазирлигининг хабар беришича, Ҳукуматнинг 10 декабрдаги қарори билан Ташкулов Акбар Джурабаевич Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
У 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, биринчи даражали адлия маслаҳатчиси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони соҳиби.
Акбар Ташкулов ўз меҳнат фаолиятини 1994−1995 йилларда Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
У шунингдек, адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.