«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin АЖ ўртасида истеъмолчилар томонидан табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Бу каби ҳамкорлик давр талабидир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газнинг 7,5 млндан ортиқ абонентлари мавжуд. Сўнгги уч йил ичида газ таъминоти тизими янги ривожланиш даражасига кўтарилди. Аҳолига газ етказиб бериш жараёнларининг очиқлиги ва ишончлилигини таъминлашга имкон берадиган рақамли технологиялар соҳага фаол жорий этилмоқда.


Ўз навбатида истеъмолчилар ҳам «зангори ёқилғидан» фойдаланишда катта масъулият сеза бошладилар. Табиий ва суюлтирилган газни назорат қилиш ва ҳисобга олишни автоматлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши истеъмол қилинган ёқилғи учун тўловлар ўз вақтида қилинишини таъминлаш ва ўзаро ҳисоб-китобларда инсон омилига барҳам беришга имкон берди.

Тўлов тизимлари газ таъминотчиси ва истеъмолчи ўртасида ишончли муносабатларни таъминлашда энг муҳим роллардан бирини ўйнайди. Уларнинг имкониятлари туфайли фуқаролар ўз уйларидан чиқмай туриб, куннинг исталган вақтида фойдаланилган ёқилғи учун тўлов қилишлари мумкин. Бугунги кунда газ учун тўловларнинг 80% онлайн тарзда амалга оширилмоқда.


Истеъмолчилар учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin АЖ ўртасида Apelsin мобил иловаси орқали тўловларни қабул қилиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома имзоланди. Ушбу сервис орқали бир нечи сониялар ичида ишлатилган табиий ёки суюлтирилган газ учун тўловни амалга оширишингиз ҳамда шахсий ҳисоб рақамингиз ҳолати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.


Газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамкори сифатида Bank Apelsin АЖ танлангани бежиз эмас. Ушбу банк қулай ва оммабоп тўлов хизматларидан бирига ва катта мижозлар базасига эга. Google Play ва App Store маълумотларига кўра, бугунги кунда 1,5 миллиондан ортиқ кишилар Apelsin иловасидан фойдаланиб келмоқда. Бундан ташқари, Apelsin «Менинг уйим» тизимини жорий этган бўлиб, у ерда сиз барча коммунал хизматларни бир жойда тўплашингиз ва гуруҳлашингиз мумкин.


Илованинг бундай қулай функциялари истеъмолчиларга газ ва бошқа коммунал тўловлар учун қарзлар ва олдиндан тўловлар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради, чунки ушбу бўлим тўловларингиз ва истеъмолингиз ўртасидаги вазиятни реал вақт режимида акс эттиради ва ўзгартиради. Ҳозирги вақтда ушбу сервисдан Android, iOS платформалари, интернетга киролмайдиган телефонлар учун *799# USSD-командаси орқали фойдаланиш мумкин, шунингдек хизматнинг web-версияси ҳам мавжуд.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin АЖ ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг тўлов интизомини ва мамлакат аҳолисига «зангори ёқилғини» ўз вақтида етказиб беришни янги сифат даражасига олиб чиқишга имкон яратади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.