Йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси «ПЕНОПЛЭКС» компанияси ишлаб чиқариш қувватларини оширишда давом этмоқда. Компания Ўзбекистонда иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш майдонини кенгайтиришга инвестиция киритмоқда.

2022 йилда ишлаб чиқарувчининг Тошкент вилоят Ангрен шаҳридаги майдонида экструзион кўпикли полистиролдан юқори сифатли иссиқлик изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги линияни ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистонда янги линиянинг ишга туширилиши корхонанинг иссиқлик изоляция плиталарини ишлаб чиқариш қувватини йилига 450 минг куб метрга оширишга ёрдам беради. Қўшимча линия нафақат минтақада ассортиментни кенгайтириш имкониятини яратади, балки қўшни давлатлар — Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидаги юқори сифатли қурилиш материалларига ортиб бораётган талабни ҳам тўлиқ қондиради.

Айрим етакчи илмий-тадқиқот ва синов-конструкторлик институтлар билан ҳамкорликда компания саноат, агросаноат, фуқаролик ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун энергия тежайдиган тизимли ечимларни ишлаб чиқмоқда. Барча «ПЕНОПЛЭКС» материаллари ва тизимлари иссиқ минтақалар учун мослаштирилган ва қишда илиқ ҳавони сақлашдан ташқари ёзда бинолар ичида салқинликни ушлаб туришга ҳам ёрдам беради.

«ПЕНОПЛЭКС» маҳсулотлари Россияда машҳур бўлиб, дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилинмоқда. Компания тизимида 13 та ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд: 10 та завод Россия шаҳарларида ва 3 та завод чет элда жойлашган. Майдонлар замонавий лабораториялар билан жиҳозланган бўлиб, уларда ҳар бир материал партияси синовдан ўтказилади. Улар жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг ускуналари билан жиҳозланган.

Йирик халқаро ишлаб чиқарувчи сифатида «ПЕНОПЛЭКС» қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитга зарар етказмаслик бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга катта эътибор беради. Компания ишланмаларни фаол равишда амалга оширади ва бозорга янги конструктив ечимларни таклиф қилади, шу билан компания фаолият юритаётган бутун ҳудудда қурилиш сифатини оширади.

Компания ўз фаолиятини 1998 йилда Россияда «ПЕНОПЛЭКС» савдо белгиси остида экструзион кўпикли полистиролдан иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишдан бошлаган. Бугунги кунда «ПЕНОПЛЭКС» тизимида қуйидаги соҳаларда маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ва сотадиган компаниялар мавжуд: «ПЕНОПЛЭКС» — иссиқлик изоляция материаллари, PLASTFOIL — гидроизоляция материаллари, PLASTGUARD — ҳимоя ва дренаж материаллари, «СТАЙРОВИТ» — умумий қўлланиладиган полистирол, «ПЕНОПЛЭКС» — полистиролдан тайёрланган декоратив ва пардозлаш материаллари, PROPLUG — маҳкамлатгичлар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.