Paymart — 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда фаолиятини юритиб келаётган ҳамда мижозлари учун қулай шароитлар ва бонусларни тақдим этаётган, тез ривожланаётган муддатли тўлов хизматидир. Paymart мижозлари ҳар доим ўз тўловларидан хабардор бўлиб, ҳеч қачон ортиқча тўловлар қилишмайди.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб Paymart ҳамкорлик тармоғида 500 дан ортиқ дўконлар, шу жумладан маиший ва рақамли техника, уй ва офис учун жиҳозлар, текстиль маҳсулотлари дўконлари ва турли хил бошқа магазинлар мавжуд. Paymart ўз мижозларининг вақтини қадрлайди ва айнан шунинг учун рўйхатдан ўтиш ва маҳсулотларни сотиб олиш жараёни қисқартирилган — бунга атиги уч дақиқа вақт кетади. Paymart билан сиз ўзингизга керак бўлган барча маҳсулотларни тез ва ўзингизга қулай шартларда сотиб олишингиз мумкин.

Paymart муддатли тўловидан қандай фойдаланиш мумкин

Paymart`га аъзо бўлиш жуда осон. Бунинг учун фақат paymart.uz сайти ёки App Store ва Google Play`да мавжуд бўлган расмий илова орқали рўйхатдан ўтиш етарлидир. Шунингдек, Paymart`нинг кўплаб ҳамкорлари дўконларида сотувчилар сизни рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун сизга фақат паспорт, тўлов картаси ва телефон рақамингиз керак бўлади.

Paymart тизимининг янги фойдаланувчилари учун муддатли тўлов учун белгиланган лимит — 15 млн сўмгачадир. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг тизим дарҳол ажратилган маблағлар миқдорини аниқлайди. Бу миқдорни сиз ўзингизнинг шахсий кабинетингизда ва мобил телефонингизга келадиган SMS-хабар орқали дарҳол билиб олишингиз мумкин. Шундан сўнг сиз бошланғич тўловларсиз шартномани расмийлаштириб, маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин бўлади.

Муддати келган тўловларни амалга ошириш учун Paymart офисига, банкга ёки дўконга боришингиз шарт эмас. Маблағларни автоматик равишда шартнома тўловлари учун йўналтириш имконияти мавжуд. Paymart`да ҳеч қандай яширин тўловлар, жарималар ёки пенялар йўқ. Paymart орқали харид қилганингизда сиз доимо қанча пул қарз бўлганингизни ва тўловнинг охирги кунини аниқ биласиз.

Бонуслар тизими

Paymart ҳар бир мижозини қадрлайди ва буни турли хил имтиёзлар билан тасдиқлаб келади. Paymart доимий мижозлар учун даражага асосланган бонус тизимини йўлга қўйган. Сизнинг бонус даражангиз муддатли тўловни ўз вақтида амалга оширганингизда кўтарилади ва натижада сиз қуйидаги имтиёзларга эга бўласиз:

  • максимал тўлов муддати 15 ойгача бўлади;
  • муддатли тўлов лимити 26 млн сўмгача кўтарилади;
  • барча маҳсулотлар ва хизматлар учун чегирмалар 6% гача ошади.

Paymart`дан акциялар

Paymart компанияси доимий равишда ажойиб ютуқли ўйинларни, турли хил акцияларни ўтказиб келмоқда. Ҳозирнинг ўзида муддатли тўловни ўз вақтида тўлаган мижозлар ҳар ой қимматбаҳо совғалар, жумладан, учта Chevrolet Spart автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўладиган акция ўтказилмоқда.


Муддатли тўловни ўз вақтида тўлаб, сиз автоматик равишда ҳар ойлик акциянинг иштирокчисига айланасиз. Ҳаммаси жуда осон. 26 ноябрда Riviera савдо марказида биринчи ютуқли ўйин бўлиб ўтди. Омадлилар янги музлатгичлар, телевизорлар, кир ювиш машиналари, смартфонлар ва бошқа совғалар ютиб олишди.


Paymart ўзининг бўлажак ва жорий мижозларини 26 декабрь куни Миробод MEDIAPARK Bozori маиший техника ва электроника дўконида бўлиб ўтадиган навбатдаги ютуқли ўйинида кутмоқда. Paymart`нинг ушбу акцияси анъанага айланади ва ҳар ой янада кўпроқ одамлар ғолиб бўлишади.


2022 йил июнь ойидан бошлаб ҳар икки ойда биттадан Chevrolet Spark автомобиллари ўйналади ва ушбу танловда тўловларни ўз вақтида амалга ошираётган барча Paymart мижозлари ғолиб бўлишлари мумкин.


Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Paymart ўз ҳамкорлари билан биргаликда мунтазам равишда турли хил акцияларни ташкил қилиб келмоқда. Paymart акцияларида қатнашиб муддатли тўлов шартлари асосида турли хил маҳсулотларни ўзингизга фойдали ва қулай шартларда харид қилишингиз мумкин.

Акция ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.


Paymart — ҳалол муддатли тўлов хизмати

Paymart муддатли тўлов тизими шариат қоидаларига риоя қилган ҳолда хизматлар кўрсатади. Бу эса ўз навбатида, барча кўрсатилаётган хизматларнинг очиқлиги ва ҳалоллигини англатади.

Янги акциялар ва Paymart янгиликларидан paymart.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

«Paymart — сиз сотиб оласиз, биз тўлаймиз».

Сайт: paymart.uz
Facebook: fb.com/paymart.uz
Instagram:@paymart.uz
Telegram: t.me/paymartuzb

Реклама ҳуқуқлари асосида.