Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни Қирғизистон фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Кабар» АА хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, Отабек Умаров «Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси» учун тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Отабек Умаров Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбарлигига, ўша йилнинг декабрида эса Осиё олимпия Кенгаши вице-президентлигига сайланган эди. У шунингдек, Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритади.