Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви муносабати билан Россияга ташриф буюради.

Кремль сайтида хабар берилишича, президентларнинг ушбу учрашуви Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Тадбирда шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар иштирок этади.