25 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинги натижаларига кўра пойтахтнинг бир қатор туманлари ҳокимларини интизомий жазолаш ва рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Рейтингда «яхши» баҳоланган Миробод тумани ҳокими Шухрат Пулатов, Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Хаёт Инагамов, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устамалар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан белгиланган.
«Қониқарсиз» деган баҳо учун Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тухтаев, Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровлар иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди.
Сентябр ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев, Юнусобод вилояти ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ва Янгиҳаёт вилояти ҳокими Ҳаёт Инагамовга биринчи ярим йилликда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиргани учун «ҳайфсан» эълон қилганди.