Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқин кунларда олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан ўтказилиши режалаштирилган очиқ мулоқоти учун аҳоли ва соҳа мутахассисларидан 4514 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Очиқ мулоқот учун махсус 1295 рақамли «Call-марказ» ишга туширилган. Йўлланаётган мурожаатлар йўналишларга қараб тоифаларга ажратилмоқда. Хусусан, шу вақтга қадар келиб тушган мурожаатларнинг:
- 1309 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига;
- 218 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига;
- 188 таси тез тиббий ёрдам хизматига;
- 102 таси олий тиббий таълимга дахлдор.
Аввалроқ вазирлик бу мурожаатларнинг аксарияти «Call-markaz»га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда президентга тўғридан-тўғри етказилишини айтганди.