Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 30 декабрдан кучга киради.
- 1 АҚШ доллари 27,44 сўмга кўтарилди ва 10 837,66 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 25,26 сўмга пасайди ва 12 224,88 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 0,24 сўмга кўтарилди ва 147,07 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,07 сўмга кўтарилиб, 10 810,22 сўмни ташкил қилганди.