Ўзбекистонда Тошкент амалий фанлар университети ташкил этилди. Университет Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 11 декабрда тақдим этилган лицензияга эга. Университет очилиши тўғрисида Вазирлар маҳкамасининг қарори лойиҳасида айтилган эди.

Университет 2021−2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланганлигини эълон қилади.

Ўқиш 2022 йил февралда бошланади ва сентябргача давом этади. Шу тариқа, талаба 2022 йил октябрь ойида иккинчи курсга ўтиши мумкин бўлади.

Университетда ўқитиш ўзбек ва рус тилларида амалга оширилади.

Мавжуд бўлган таълим шакллари:

  • кундузги;
  • кундузги (учинчи смена);
  • сиртқи.

Тошкент амалий фанлар университетининг асосий мақсади

Тошкент амалий фанлар университети олий таълимда ҳам, профессионал соҳада ҳам халқаро университетлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларига эга.

Университетнинг Ўзбекистон олий таълим дастурлари билан бирга дунёнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасалари, жумладан QS World University Rankings ва The Times Higher Education World University Rankings рейтингларидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи Гринвич университети, Марказий Ланкашир университети (Буюк Британия) ҳамда бошқа етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари мавжуд.

Университетнинг асосий вазифаси талабалар орасида касбий маҳоратни ривожлантиришдан иборат. Натижада улар битирувчи сифатида энг яхши иш берувчи компаниялардан бирига қабул қилинишлари учун ўзларининг резюмеларида барча зарур кўникмаларга эга бўладилар.


Тошкент амалий фанлар университети қабулига абитуриентлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

  • Иқтисодиёт факультети (умумтаълим). Талабалар иккинчи курсдан қуйидаги йўналишларга ўтишлари мумкин:
    • иқтисодиёт;
    • молия;
    • бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
    • банк иши.
  • Педагогика ва психология (умумтаълим) факультети. Талабалар иккинчи курсдан қуйидаги йўналишларга ўтишлари мумкин:

    • педагогика ва психология;
    • бошланғич таълим;
    • мактабгача таълим.

Ўқиш нархлари:

  • иқтисодиёт факультети, кундузги ва учинчи смена: бир семестр учун 9,9 млн сўм;
  • иқтисодиёт факультети, сиртқи: бир семестр учун 7,4 млн сўм;
  • педагогика ва психология факультети, кундузги: бир семестр учун 8,4 млн сўм;
  • педагогика ва психология факультети, сиртқи: бир семестр учун 6,4 млн сўм.

Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тарзда 2022 йил 28 январгача давом этади.

Ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали топшириш мумкин.

Манзил: Чилонзор тумани, Гавхар кўчаси, 1 уй.

Телефон: (+998) 71−200−05−40.

Сайт: utas.uz
Telegram: t.me/utasuz
Instagram: @utas.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.