«Uzbekistan Airways» компанияси таътилдаги талабалар учун қулайлик яратиш мақсадида 7 январдан 9 январга қадар Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукусдан Тошкентга қуйидаги қатновларни амалга оширишни режалаштирганини маълум қилди.
7 январь
- Тошкент — Урганч — Тошкент
- Тошкент — Бухоро — Тошкент
8 январь
- Тошкент — Наманган — Тошкент
- Тошкент — Урганч — Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
- Тошкент — Бухоро — Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
- Тошкент — Нукус — Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
9 январь
- Тошкент — Нукус — Тошкент
- Тошкент — Бухоро — Тошкент
- Тошкент — Қарши — Тошкент
- Тошкент — Урганч — Тошкент
Парвоз вақтини авиакомпаниянинг расмий сайтидан ва авиакомпания кассаларидан билиб олиш мумкин.