Uzbekistan Airways авиакомпанияси 8 дан 13 январга қадар Қозоғистон шаҳарларига учиши режалаштирилган рейслар бекор қилинганлигини маълум қилди. 5 ва 6 январь кунларидаги рейслар ҳам қўшни мамлакатдаги намойишлар ортидан бекор қилинган эди.
Бекор қилинган рейслар:
- HY761/762/763/764 «Тошкент — Олмаота — Тошкент»;
- HY767/768 «Самарқанд — Олмаота — Самарқанд»;
- HY9729/9730 «Нукус — Актобе — Нукус»;
- HY9725/9726 «Урганч — Оқтов — Урганч»;
- HY9727/9728 «Нукус — Оқтов — Нукус».
Бекор қилинган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлашлари мумкин, дейилади компания хабарида.