30 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан 2022 йил учун шаҳар ва унинг туманлари бюджети 6,04 трлн сўм миқдорида тасдиқланди, бу 2021 йил учун қабул қилинганидан 1,97 трлн сўмга (+48,5 фоиз) кўпдир. E-Qaror порталида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган асосий молиявий ҳужжат эълон қилинди.
№ | Кўрсаткичлар | 2021 | 2022 |
1. | Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд сўм | 89 105 | 120 068 |
2. | Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, % | 11 | 7,5 |
3. | Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, % | 6,3 | 6,3 |
4. | Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш суръати, % | 12,6 | 30,1 |
5. | Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, % | 7,3 | 8,5 |
Прогнозга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,5 фоизга — 120 триллион сўмгача, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми — 6,3 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси — 30,1 фоизга, чакана савдо ҳажми — 8,5 фоизга ўсиши кўзда тутилмоқда.
2022 йил учун Тошкент шаҳри шаҳар бюджети даромадлари прогнози
минг сўм | ||||
№ | Кўрсаткичлар | 2021 | 2022 | Ўсиш, % |
Жами | 2 924 431 471 | 4 428 730 322 | 51,4 | |
1 . | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 135 271 350 | 213 889 050 | 58,1 |
2 . | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 271 980 450 | 373 331 100 | 37,3 |
3 . | Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ | 93 034 437 | 374 434 000 | 4 баробар |
4 . | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 313 565 912 | 728 836 000 | 2,3 баробар |
5 . | Юридик шахслар ер солиғи | 419 733 154 | 586 846 000 | 39,8 |
6 . | Айланмадан олинадиган солиқ | 662 286 746 | 586 846 000 | -11,4 |
7 . | Давлат божи | 415 485 200 | 513 919 900 | 23,7 |
8 . | Жарималар | 151 507 000 | 256 094 000 | 69,0 |
9 . | Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад | 51 263 222 | 181 290 000 | 3,5 баробар |
10 . | Йиғимлар | 410 304 000 | 520 771 000 | 26,9 |
11 | Хусусийлаштириш | 100 000 000 | ||
12 | Бошқалар | 11 573 272 |
Пойтахт бюджети туманларни ҳисобга олмаганда 4,43 трлн сўмни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 52,3 фоизга кўпдир. Бюджет даромадларининг асосий қисми юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича тушумлар ҳисобига — 728,8 млрд сўм ёки 16,4 фоизга (ўтган йили 313,5 млрд сўм) тўғри келади.
2022 йилда солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилганига қарамай, солиқ солинадиган база учун минимал қиймат (Тошкент шаҳрида — 1 квадрат метр учун 2,5 миллион сўм) жорий этилиши ҳисобига тушумлар 2,3 баробарга ошади (ДСҚ раҳбари бунинг қандай амалга оширилишни тушунтирди).
Бюджет даромадларининг иккинчи асосий манбаи айланма солиғи ташкил этади — 586,8 млрд сўм (662,3 млрд сўм), тушумлар ҳажми 11,4 фоизга камаяди. Кейинги ўринда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи — 567,7 млрд сўм (419,7 млрд сўм), 35,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат божлари тушумларининг 513,9 млрд сўмгача (+36,6 фоиз) ва жарималарнинг — 256,1 млрд сўмгача (+69 фоиз) ўсиши прогноз қилинмоқда.
Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотишдан бюджетга 374,4 млрд сўм ёки 2021 йилга нисбатан 4 баробар кўп акциз солиғи тушиши режалаштирилган.
Жорий йилда яна бир тушум манбаси — хусусийлаштириш бўлиб, 100 млрд сўм даромад келтириши кутилмоқда.
2022 йилда шаҳар бюджетининг (туманлардан ташқари) харажатлари 4,43 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
Хусусан, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси кредитини қоплаш учун тўловлар давом эттирилади. Бунинг учун 2020 йилда 66,4 млрд сўм, 2021 йилда 71,3 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда 69 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилган. Меҳмонхона қурилишига 205 млн доллар, жумладан, Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳисобидан 100 млрд сўм кредит ажратилган. Меҳмонхонани хусусийлаштириш режалаштирилган.
Пенсионерларнинг метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача ва максимал тарифларда (президентнинг 2021 йил 16 октабрдаги ПҚ-5260-сон қарорида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда) текин ҳаракатланишидан кўрилган зарарларни қоплаш учун 116,5 млрд сўм ажратилади. 2021 йилда пенсионерлар учун бепул ҳаракатланиши атиги 9,7 млрд сўмни ташкил этган.
Жамоат транспортининг йўқолган даромадларини (транспорт карталаридан фойдаланиш ҳисобига), шунингдек, максимал тарифлар ва юкларни ташиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича йўқотишларни қоплаш учун 150 млрд сўм (259 млрд сўм) ажратилди.
«Обод маҳалла» дастурига Ўзбекистон президенти томонидан 500 млрд сўм тақсимланиши кўзда тутилган. Ушбу дастурга яна 500 млрд сўм йўналтирилади.
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларнинг аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўрган йўқотишларини субсидиялаш учун 732,2 млрд сўм йўналтирилди, бу 2021 йилга нисбатан 68,5 фоизга кўпдир. Эслатиб ўтамиз, эндиликда Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматларининг тартибга солинадиган тарифлари Франциянинг Veolia компанияси тақдим этган ҳисоб-китобларга кўра, халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори билан 1 майга қадар тасдиқланади.
Кўп қаватли уйлардаги лифтларни таъмирлаш ва янгилаш учун 85,5 млрд сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. 2021 йил бошида Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва ўрнатишда «Технопарк»нинг (таъсисчиси Тошкент ҳокимлиги) монополияcига қарши чиққан эди.
2022 йилги Тошкент шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогнозлари
№ | Туманлар ва шаҳарлар номи | 2021 йилдаги даромадлар | 2022 йилдаги даромадлар | Ўсиш, % |
Жами | 4 068 619 422 | 6 044 667 322 | 148,6 | |
1 . | Тошкент шаҳри | 2 924 431 471 | 4 428 730 322 | 151,4 |
2 . | Шайхонтоҳур тумани | 113 478 813 | 157 083 389 | 138,4 |
3 . | Учтепа тумани | 112 433 967 | 151 349 771 | 134,6 |
4 . | Чилонзор тумани | 115 028 625 | 158 073 167 | 137,4 |
5 . | Миробод тумани | 78 071 851 | 106 959 437 | 137,0 |
6 . | Мирзо-Улуғбек тумани | 120 444 100 | 167 272 601 | 138,9 |
7 . | Яккасарай тумани | 71 682 198 | 93 582 311 | 130,6 |
8 . | Олмазор тумани | 133 887 069 | 191 683 639 | 143,2 |
9 . | Яшнобод тумани | 117 351 315 | 165 547 012 | 141,1 |
10 . | Сергели тумани | 99 362 927 | 116 779 544 | 117,5 |
11 . | Бектемир тумани | 36 421 372 | 53 191 928 | 146,0 |
12 . | Юнусобод тумани | 139 740 575 | 187 102 989 | 133,9 |
13 . | Янгиҳаёт тумани | 6 285 139 | 67 311 212 | 1071,0 |
2021 йилда туманлар орасида Юнусобод энг кўп даромад олган бўлса, бу йил энг кўп даромад Олмазор туманида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Туманлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
Фоиз ҳисобида | ||||||
№ | Туманлар номи | Айланмадан солиқ | Якуний истеъмолиларга бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализацияси қилишдан солиқ | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | Юридик шахслар ер солиғи | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
1 | Шайхонтоҳур тумани | 28 (олдин 15) | 20 (100) | 8 (10) | 8 (10) | 100 |
2 | Учтепа тумани | 28 (33) | 84 (100) | 9 (10) | 9 (10) | 100 |
3 | Чилонзор тумани | 28 (30) | 20 (100) | 6 (10) | 7 (10) | 100 |
4 | Миробод тумани | 28 (5) | 11 (50) | 6 (5) | 10 (5) | 100 |
5 | Мирзо-Улуғбек тумани | 28 (31) | 96 (100) | 10 (10) | 10 (10) | 100 |
6 | Яккасарай тумани | 28 (11) | 14 (80) | 5 (10) | 6 (10) | 100 |
7 | Олмазор тумани | 28 (34) | 100 (100) | 28 (20) | 31 (20) | 100 |
8 | Яшнобод тумани | 28 (10) | 55 (70) | 9 (10) | 7 (10) | 100 |
9 | Сергели тумани | 28 (15) | 30 (70) | 7 (10) | 10 (10) | 100 |
10 | Бектемир тумани | 28 (10) | 10 (10) | 6 (5) | 7 (5) | 100 |
11 | Юнусобод тумани | 28 (18) | 72 (100) | 7 (10) | 10 (10) | 100 |
12 | Янгиҳаёт тумани | 28 (10) | 83 (100) | 10 (10) | 10 (10) | 100 |
Ҳужжат билан давлат солиқларидан ҳудудий бюджетларга ажратмаларнинг янгиланган стандартлари тасдиқланди. 2022 йилда деярли барча солиқлардан ажратмалар улуши камаймоқда.