2022-йилнинг январь ойидан бошлаб Humans мижозлари учун Тошкент метросида мобил алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Алоқа метрополитеннинг барча бекатларида мавжуд. Интернетни тезлиги нафақат мессенжерлардан фойдаланиш, балки видео-қўнғироқларни амалга ошириш, YouТube`да роликлар кўриш, севимли қўшиқларни тинглаш, коммунал тўловларни амалга ошириш ва humans.uz иловаси орқали пул ўтказиш учун етарлидир.
Бундан ташқари, Humans фойдаланувчилари йўл ҳақини контактсиз — Ўзбекистонда яқинда қўлланила бошланган NFC-технологиялари ёрдамида тўлашлари мумкин. Метродан фойдаланиш учун йўл чиптасини сотиб олиш керак эмас. Humans Visa картасини турникетга теккизсангиз, кифоя. Бунда картадан автоматик тарзда йўл ҳақига тенг бўлган миқдорда пул ечиб олинади.
«Ҳар биримиз учун оиламиз ва яқинларимиз билан доимо алоқада бўлишимиз муҳимдир. Шунинг учун биз фойдаланувчиларимиз энди метрода ҳам алоқада қолишларидан хурсандмиз. Йўловчи метрода алоқасиз қолмайди, унга қўнғироқ қилиб, уланиш мумкин бўлади. Интернет эса йўлда вақтни қизиқарли ва самарали ўтказишга ёрдам беради. Йўл ҳақини тўлаш ҳам энди жуда қулай бўлди. Йўл ҳақи картасида қанча маблағ қолганини текшириб кўриш ва уни тўлдиришга ҳожат йўқ. Ушбу жараёнларни Humans Visa картаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Контактсиз тўлов эса бу мураккаб даврда ўзингизни асрашга ҳамда йўл вақтини қулай ва хавфсиз ўтказишда ёрдам беради», — деди Humans раҳбари ва асосчиси Владимир Добрынин.
Иловани App Store ёки Google Play орқали юклаб олишингиз мумкин.
Ягона call-центр: 1234.
Telegram: t.me/humansuz
Instagram: @humans.uz
Facebook: fb.com/HumansUz
Реклама ҳуқуқлари асосида.