Тошкент метрополитени пойтахт бўйлаб электроэнергия узилишлари сабабли барча йўналишларда ҳаракатни тўхтатганлигини маълум қилди.
Ҳаракат электр энергияси ёнгач тикланади.
Сешанба куни соат 11:00 да мамлакат ва минтақа энерготизимида йирик авария рўй берди. Қўшни мамлакатларда ҳам энергия йўқ.
Тошкент кўчаларида светофорлар ўчганлиги учун ЙПХ инспекторлари ҳаракатни бошқармоқда.