Тошкентда Инсон қадри индекси жорий этилади. У қандай кўрсаткичлар асосида ҳисобланади?
Тошкент маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш орқали пойтахтда инсон қадри индекси жорий қилинади. Президент индекс мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий асосланган тизим яратишни буюрди.
Индексни 8 та кўрсаткич асосида ҳисоблаб чиқиш таклиф этилган. Буларга соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик, бандлик, даромад ва бошқа йўналишлар киради. Президент ушбу индекс қайси фуқаро ёки хонадон билан биринчи навбатда ишлаш кераклигини аниқлаб беришини таъкидлади.
Фирдавс Абдуҳолиқов Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди
Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси бошқарув раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнига Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа ассоциация раҳбари бўлди.
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
Бош прокуратура Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш қўзғатди. У ўзининг турмуш ўртоғи, қизи ва ўғли таъсисчилари бўлган Sevimli телеканалига давлат буюртмаларини берганликда гумон қилинмоқда. Абдухолиқов кўпи билан 8,1 млн сўм жаримага тортилиши мумкин.
«Давлат ёки жамоат?» Қонун лойиҳаси номи депутатлар ўртасида баҳсга сабаб бўлди
Қонун лойиҳаси номида ер участкаларини олиб қўйиш «давлат эҳтиёжи учун» эмас, балки «жамоат эҳтиёжлари учун» деб қайд этилгани депутатлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Расул Кушербаев «гап номда эмас, балки қонунни ишлашида» эканлигини қайд этди. Бошқа депутатлар эса «жамоат» тушунчасига қонунчиликда таъриф йўқлиги, «мавҳум нарса ҳеч қачон халққа фойда келтирмаслигини» таъкидлашди. Дониёр Ғаниев эса адлия вазири ўринбосари билан тортишди. Баҳсларга қуйи палата спикери якун ясади.
Шифохоналарда юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари ва тиббий карталар сони қисқартирилди
1 февралдан тиббиёт муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари 26 тадан 14 тагача қисқартирилди, улардан 10 таси соддалаштирилди. Шунингдек, 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар ҳам 14 тагача қисқартирилди. «Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини беморларни даволашга йўналтиради», — дейилади ССВ хабарида.
«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади
Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога компенсация тўлаб борилади
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 1 мартдан барча имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога, уларнинг пенсия нафақа олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб бормаслигидан қатъий назар, 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади. Бундан ташқари, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.
Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзгидромет Ўзбекистонда февраль ойидаги об-ҳавонинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда энг иссиқ ва энг совуқ кечган февраль ойлари ҳақида маълумот берди. Синоптиклар бу йил февраль ойида об-ҳавонинг дастлабки прогнозини ҳам тузиб чиқди.
АОКА давлат телеканалида «Баунти» фильмининг очиқ саҳналари намойиш этилганини ўрганмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Кинотеатр» давлат телеканалида намойиш этилган «Баунти» фильмининг очиқ саҳналари юзасидан ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Ўқитувчилар ўқувчиларнинг уй вазифаларини мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилишлари мумкин бўлади
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларга масофавий таълим жараёнида бажарилган уй вазифаларини ўқитувчиларга фақатгина Kundalik тизими орқали эмас, балки мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам юборишга рухсат берди.
Тошкентда ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлади
Тошкентда ички ишлар органларининг деярли барча бўлинмалари электрошокер қурилмалари билан таъминланди. Улардан йўл-патруль хизматини ва жамоат тартибини таъминлаш учун махсус рухсатномага эга бўлган ходимлар фойдаланади. Ходимлар ССВ билан келишилган махсус тайёргарликдан ҳам ўтган.
Айиқ вольерига ташлаб юборилган қизча билан боғлиқ ҳодиса: тафсилотлар
Тошкент ҳайвонот боғчасида айиқ вольерига ўзининг уч ёшли қизини ташлаб юборган аёл психоневрологик диспансер рўйхатида турган, оилада босимга учраган ва турмуш ўртоғи билан ажрашмоқчи бўлган. Ҳодиса тафсилотлари.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклади
Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилган эди. Айни вақтда энергияни етказиб бериш қайта тикланган.
Андижонда фуқаролар ИИБ ходимларини тош бўрон қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Андижон вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган Балиқчи туманида фуқаролар ИИБ ходимларини тош бўрон қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Мазкур ҳолат туман Сувоқавага қарашли сув қазиб чиқариш иншоотини хонадонига қўшиб олган оила ҳамда уларнинг маҳалладошлари ўртасидаги низо оқибатида содир бўлган. Таъкидланишича, «отилган тошлар ИИБ ходимлари ва фуқароларга тегмаган».
Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди
1 февраль куни эрталаб Фарғона вилоятининг Қува савдо комплексида 25 та кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда
22 январдан бери коронавируснинг кунлик ҳолати камайиб бормоқда — душанба куни вирус 1015 кишида аниқланди. Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари ортган, вилоятларда эса камайган. Қолаверса, 196 нафар фуқарода пневмония қайд этилди.
Янги коронавирус ҳолатларининг 85 фоизи омикрон штаммига тўғри келмоқда — Зангиота шифохонаси директори
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг 85 фоизи «омикрон», 15 фоизи «дельта» штаммига тўғри келаётганлигини таъкидлади. Унинг айтишича, аксарият беморлар касалхонада даволаниши шарт эмас, лекин ваҳима сабабли одамлар турли йўллар билан шифохонада даволанишга ҳаракат қилмоқда.
Январь ойида инфляция кўрсаткичи пасайди
2022 йилнинг январь ойида инфляция кўрсаткичи 0,9 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,8 фоизни ташкил қилди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга ошган, энг қимматлаган соҳалардан бири ресторан ва меҳмонхоналар хизматлари бўлди.