5 февраль куни соат 9:16 да Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди. Унинг эпицентри Афғонистонда бўлган, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси — 6,8. Ўчоқ чуқурлиги — 225 км.
Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, эпицентрдан 355 км.
- Фарғона вилоятида 3−4 балл, 455 км.
- Сирдарё вилоятида 3−4 балл, 506 км.
- Андижон вилоятида 3−4 балл, 508 км.
- Жиззах вилоятида 3−4 балл, 510 км.
- Самарқанд вилоятида 3−4 балл, 518 км.
- Наманган вилоятида 3−4 балл, 523 км.
- Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 545 км.
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 573 км.
- Навоий вилоятида 3 балл, 653 км.
- Бухоро вилоятида 3 балл, 698 км.
- Хоразм вилоятида 2−3 балл, 1074 км.
- Қорақалпоғистон Республикасида 2 балл, 1198 км.